tg-me.com/ibratdir_dunyom/7500
Last Update:
Овечкин рекорд пайтида ҳам ўйнашда давом этди, Абдуқодир эса тадбирлардан бўшамади
Алексардр Овечкин 21 йиллик узлуксиз ўйин билан 895 шайба уриб, рекорд қўйган бўлса-да, катта шоу таклифини рад этди. Шу билан бирга улкан пуллардан ҳам воз кечди.
“Тўғри, рекордни янгиладим. Лекин мен жамоа ва мураббийим олдида масъулман. Шоудан кўра менга дам олиш ва машғулот билан шуғулланиш муҳимроқ”, деди Ови.
Биз ҳар доимгидек яна “ўзбекчилик”ни бопладик: ҳақиқий майдонда энди-энди қадам қўйган Абдуқодир Ҳусановни осмон қадар кўтар-кўтар қилдик, тадбирма-тадбир эзвордик. Кутилганидек, энг муҳим ўйинларда ўзига ўхшамай қолди.
Афсус – захира ўриндиғида ўтиравериб, юмшоқ жойи яссилашиб кетмаса эди ишқилиб...
Аброр Зоҳидов
Ибрат излаганга — ибратдир дунё